ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАРНИ ҚУВВАТЛАНТИРИШ СТАНЦИЯЛАРИНИНГ ҲОЗИРГИ КУНДА ДОЛЗАРБЛИЛИГИ
Abstract
Мамлакатимизда электромобиль тармоғини ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш қамровини оширишга қаратилган ташаббуслари бугун амалиётда ўз ифодасини топмоқда. “Яшил” иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш, электромобиллардан фойдаланишни оммалаштириш ва уларни қувватлантириш станциялари тармоғи яратилишини рағбатлантириш ва ривожлантириш мақсадида давлат раҳбарининг 2022 йил 19 декабрдаги “Электромобиллардан фойдаланиш инфратузилмасини кенгайтириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-444-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг якунига қадар республикада электромобилларни қувватлантириш станциялари сонини камида 2500 тага етказиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш белгиланган. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан фойдаланишда бўлган электромобилларни қувватлантириш станцияларини метрологик текширувидан (қиёслаш) ўтказишга бўлган эхтиёж ўрганилди.