ВАСИЯТНОМАНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАБИАТИ
Keywords:
васиятнома, мерос ҳуқуқи, ҳуқуқий ворислик, бир томонлама ва икки томонлама битимлар, Фуқаролик кодекси, нотариал амалиёт, мажбурий улуш, васият қилиш эркинлиги, ҳуқуқий оқибатлар, халқаро тажрибаAbstract
Ушбу мақолада васиятноманинг ҳуқуқий табиати ва унинг мерос ҳуқуқидаги ўрни таҳлил қилинади. Муаллиф васиятномани бир томонлама битим сифатида кўриб чиқиб, унинг ўзига хос хусусиятлари, юридик кучга эгалиги ва меросхўрларга таъсири ҳақида фикр юритади. Шунингдек, мақолада васиятномани бекор қилиш, ўзгартириш ёки тўлдириш тартиблари, унинг қонуний чегаралари ва мажбурий улуш масалалари ёритилади. Васият қилиш эркинлиги, унинг чекловлари ва ҳуқуқий оқибатлари бўйича турли ҳуқуқий ёндашувлар таҳлил қилинади. Мақолада, шунингдек, васиятномани икки томонлама битим сифатида талқин қилишга оид назарий қарашлар ҳам ўрганилиб, ушбу ёндашувнинг асосий далиллари ва ҳуқуқий жиҳатлари таҳлил этилади. Нотариал амалиётда васиятномалар билан боғлиқ асосий муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинади. Васиятномани бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ юридик масалалар ҳам кўриб чиқилиб, халқаро тажриба билан таққосланади.