БЕДА КОЛЛЕКЦИЯСИДАН ОЛИНГАН ЭКОЛО-ГЕОГРАФИК УЗОҚ НАВ, НАМУНАЛАРИНИНГ БОШ ПОЯ БАЛАНДЛИГИ БЕЛГИСИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Abstract
Беда деҳқончиликда катта аҳамиятга эга, чунки азот фиксацияловчи бактериялар ёрдамида тупроққа эркин азотни тўплаб беради, қурғоқчиликка, совуққа ва иссиққа бардошли ўсимлик. Беда–Medicago Sativa, Medicago оиласига мансуб кўп йиллик ўсимлик, илдизи ўқ илдиз бўлиб яхши ривожланган, пояси ўтсимон, тик ўсади, яхши шохланади. Беда селекциясида бугунги кун талабларига жавоб берадиган турли биотик ва абиотик омилларга бардошли, маҳсулдорлиги юқори бўлган янги нав ва бошланғич шакллар яратишда бошланғич ашёларнинг аҳамияти муҳим ҳисобланади. Беда селекцияси тадқиқотлари бўйича Америка Қўшма Штатлари, Хитой, Туркия, Канада, Ҳиндистон ва Европа давлатлари селекционер олимлари томонидан, жумладан ТХ.Д.Хурум, А.М.Константинова, В.Г.Будняк, К.К.Мазур, Г.Д.Харков, Г.В.Ҳелдт, А.А.Потапов, Н.А.Муҳина, П.А.Лубенец ва Ш.И.Литвак каби тадқиқотчилар, Республикамизда Т.Р.Рашидов, Р.Т.Сидиқ-Ходжаев, Б.Ж.Аллакулиев, М.А.Бурнашева, Ш.Т.Жўраев, Т.И.Искандаров ва бошқа олимлар беданинг хорижий ва маҳаллий нав-намуналаридан фойдаланиб, турли хил дурагайлаш, қимматли хўжалик белгилари бўйича танлаш асосида генетик ва селекцион тадқиқотлар олиб борган ҳамда бу каби ишларни узвий давом эттиришмоқдалар.