САНОАТ КОРХОНАЛАРИ ТЕХНОЛОГИК ЖИҲОЗЛАРИ ИШ РЕЖИМИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ
Keywords:
Саноат корхоналари, технологик жиҳозлар, самарадорлигини ошириш, иш режимлари, энергия сарфи, ишлаб чиқариш жараёнлари.Abstract
Саноат корхоналари технологик жиҳозларининг самарадорлигини ошириш, уларнинг иш режимлари таҳлили ушбу мақолада кўриб чиқилган. Технологик жиҳозларнинг энергия самарадорлигини ошириш, уларнинг оптимал иш режимларини аниқлаш ва қўллаш орқали, энергия сарфини минималлаштириш имконини беради. Технологик жиҳозларнинг иш режимларига боғлиқ бўлган энергия сарфи графикларини қуриш, корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнларида ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашнинг муҳим жиҳати ҳисобланади.Технологик жиҳозларнинг оптимал иш режимида ишлаши нафақат энергия тежамкорлигини таъминлайди, балки юқори маҳсулдорликка эришишга ҳам ёрдам беради. Натижада, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархи пасаяди, рақобатбардошлиги ошади ва корхонанинг иқтисодий самарадорлиги ортади.