КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШНИНГ ТАРИХИЙ ШАКИЛЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Abstract
Коррупциянинг тарихий илдизлари жуда қадимга бориб тақалиб, бу ҳол қабилада маълум мавқега эга бўлиш учун қабила сардорларига совғалар бериш одатидан келиб чиққан деб тахмин қилинади. Ўша даврларда бу нормал ҳолат сифатида қабул қилинган. Бироқ давлат аппаратининг мураккаблашуви ва марказийлашуви коррупциянинг давлат ривожланишига катта тўсиқ эканлигини кўрсатди. Коррупцияга қарши курашишга оид манбалардан бири сифатида милоддан аввалги тахминан II асрда шакллана бошлаган Ману қонунларини келтириш мумкин. Ману қонунларида суд ишларини тергов қилиш, одил судлов қоидаларига риоя қилиш, ҳақиқатни англаш, даъво предметини аниқлаш, гувоҳлар, ишнинг вақти, жойи ва ҳолатларини аниқ билиши лозимлиги кўрсатилган. Одил судлов қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳақиқатни англаши, даъво предметини, гувоҳни ўзлигини англаши, ишнинг жойи, вақти ва ҳолатини аниқлаши керак.