ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ БЮДЖЕТ ДАРОМАТИДА ТУТГАН ЎРНИ
Keywords:
билвосита солиқлар Қўшилган қиймат солиғи, бюджет даромадлари, солиқлар самарадорлиги, иқтисодий таҳлил, халқаро тажрибаAbstract
мақолада товар ва хизматларга билвосита солиқ солиш механизмларини такомиллаштириш йўналишлари таҳлил қилинади. Билвосита солиқлар, хусусан, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС), акциз солиғи ва божхона йиғимларининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни, уларнинг самарали ишлашига таъсир этувчи омиллар ва мавжуд муаммолар ёритилади. Солиқ механизмларининг тўғри ишлашини таъминлаш учун амалдаги солиқ тизимидаги тўсиқлар, жумладан, солиқ маъмурчилигидаги мураккабликлар, коррупция, яширин иқтисодиёт ва солиқ имтиёзларининг ноаниқлиги каби муаммолар кўриб чиқилади. Билвосита солиқ тизимининг самарадорлигини ошириш учун рақамлаштиришни такомиллаштириш, солиқ бошқарувини соддалаштириш ва халқаро тажрибаларни ўрганиш йўллари ва шу каби бир қатор таклиф ва тавсиялар берилган.