ҚОРАҚАЛПОҚ КИНОСИ ҚОРАҚАЛПОҚ БАДИИЙ МАДАНИЯТИ ТИЗИМИДА
Keywords:
Коракалпогистон, бадиий фильмлар, кино тарихи, Орол денгизи, коракалпокфильм киностудиясиAbstract
Бугунги кунда Ўзбекистон кинематографи янада ривож топаётгани баробарида профессионаллик, бадиийлик, эстетик нуқтайи назаридан камчиликлар ва муаммоларга дуч келмоқда. Бунга ғоявий-бадиий ва мазмун жиҳатларидан пухта асарларни вужудга келтириш бўйича изланишлар етарлича амалга оширилмаётгани, фильмларнинг тасвирий ва бадиий ифода воситалари тўлақонли акс этмаётгани, “устоз-шогирд” анъаналарининг узвийлиги таъминланмаётгани сабаб бўлмоқда. “Ишлаб чиқилаётган кино маҳсулотларининг мафкуравий-бадиий даражасининг пастлиги, сценарийнавислик, режиссёрлик ва актёрлик ишларининг лозим даражада сифатли эмаслиги, ёшлар учун маънавий намуна бўлиб хизмат қиладиган бадиий образларнинг кўпинча мавжуд эмаслиги ёш авлодни жасорат ва қатъиятлилик руҳида тарбиялаш, ёт “оммавий маданият”га қарши курашиш каби миллий кинематографиянинг асосий мақсадларини амалга ошириш имконини бермаяпти”. “Қорақалпоқфильм” киностудияси фаолиятида ҳам оқсашлар кузатилаётган бўлиб, бунга профессионал кадрларнинг етишмаслиги, ижодкорларда бадиий-эстетик тафаккур намоён бўлмаётгани, замон талабига мос моддий-техник база шакллантирилмагани асосий сабаб бўлмоқда. Шу жиҳатдан қорақалпоқ киноси тарихи, замонавий ҳолати, хусусиятлари, қорақалпоқ бадии маданиятида кинонин урни, ривожини илмий тадқиқ этиш долзарб аҳамият касб этмоқда.