СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШДА МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ ЎРНИ
Keywords:
меъёрий ҳужжатлар, стандартлар, техник регламент, ишлаб чиқариш, сифат, мувофиқлик, синов.Abstract
Cертификатлаштириш жараёнида меъёрий ҳужжатлар — яъни стандартлар, техник регламентлар, қоидалар ва услубий йўриқномалар — асосий ҳуқуқий ва техник база сифатида хизмат қилади. Ушбу ҳужжатлар маҳсулот ёки хизматнинг сифати, хавфсизлиги ва экологик талабларга мувофиқлигини белгилайди. Ишлаб чиқариш жараёнида мазкур меъёрий ҳужжатлар технологияларни тўғри йўлга қўйиш, хомашё ва тайёр маҳсулотга қўйиладиган талабларни аниқлаш, синов усулларини танлаш ва ички назорат тизимини жорий этишда муҳим аҳамиятга эга. Меъёрий ҳужжатларга таянилмаган ҳолда амалга оширилган ишлаб чиқариш жараёнлари маҳсулотнинг сертификат олишига тўсқинлик қилади. Ушбу аннотацияда меъёрий ҳужжатларнинг ишлаб чиқаришдаги роли, уларнинг турлари ҳамда сертификатлаштириш жараёнидаги аҳамияти ёритиб берилади.